Унда ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар компьютер саводхонлиги, веб дастурлаш, графика ва дизайн асослари, Arduino ва LEGO Mindstorms асосида ишлайдиган мобил роботлар, Киберспорт: CS: GO, Dota2, FIFA20 каби йўналишларда таҳсил олишлари мумкин, дея хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.
Ушбу курсларга ўқиш учун меҳрибонлик уйида васийлик остида эканлигингизни тасдиқлайдиган маълумотнома билан ўзингиз яшайдиган вилоятдаги энг яқин IT марказга мурожаат қилиш керак.