Июль ойида қандай об-ҳаво кутилади?

    Мамлакатимизда 30 июн 2022 2525

    30 июнда республика ҳудудининг катта қисмида ҳароратнинг бироз пасайиши бошланди ва у 1 июлда ҳам давом этади. 2-3 июль кунлари юртимизнинг катта қисмида ҳарорат яна 40-41° гача кўтарилади. Жанубнинг энг чекка қисмида ушбу кунларда ҳарорат 42-45° оралиғида барқарор бўлади.

    Кейинги кунларда эса бизни нисбатан салқин ҳаво кутади. 3 июлда шимолий ҳудудларда, 4-5 июль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати ёз фасли учун 30-33° бўлган қулай қийматларгача пасаяди, сўнг бир неча кун давомида 34-37°, жанубда 38-40° атрофидагача бўлиши сақланиб туради.

    Июль ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат асосан 35-38° атрофида бўлиши, айрим кунлари баъзи жойларда 40-42° гача кўтарилиши кутилади.

    Июль ойида ёмғир ёғиш эҳтимоли кам, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 2-4 кун қисқа муддатли момақалдироқ аралаш ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates