Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади

    ICAOнинг “ICAN–2023” тадбири доирасида Транспорт вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони Қироллиги авиация маъмурияти билан ўтказган музокараларда ушбу келишувга эришилди, дея хабар қилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

    Музокаралар жараёнида Транспорт вазирлиги делагациясига Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамроҳлик қилди.

    Бу Ўзбекистондан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар, шунингдек, «Умра плюс» дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.

    Музокаралар натижасига кўра Тошкент шаҳридан Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида ҳафтасига ҳар бир томондан 14 тадан, шунингдек, халқаро аэропортга эга бўлган Ўзбекистоннинг исталган шаҳридан Саудия Арабистонининг халқаро аэропортга эга бўлган исталган шаҳрига ҳар бир томондан ҳафтасига 21 тадан (жами 35 тадан) мунтазам парвозларни амалга оширишга келишиб олинди.

    Мунтазам авиақатновларнинг қарийб икки ярим баробар оширилиши чартер парвозлари ҳамда транзит парвозлар орқали «Умра» сафарига борувчилар гуруҳини шакллантираётган туроператорлар ҳамда агентлар томонидан юзага келтирилаётган айрим тартибсизликларга барҳам бериш, Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates