Мазкур анжуманда Россия, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатларнинг нуфузли илм масканларидан келган таниқли фольклоршунос олимлар бахшичилик санъати тарихи ва жаҳон маданияти тараққиётида тутган ўрни ҳақида мулоҳаза юритади.
Хусусан, филология фанлари доктори, профессорлар Метин Экижи, Жаббор Эшонқулов, Ҳусейин Байдемир, Саригул Бахидирова, Эрдоған Aлтинкайнак, Ҳалил Ибраҳим Шаҳин, Тамара Горяйевна Басангова, Талантали Бакчиев каби халқаро миқёсда таниқли фольклоршунос олимлар соҳага оид қизиқарли маълумотларни тақдим қилади.