Жаҳонда олтин нархи энг паст даражага тушди

    Қимматбаҳо металл қиймати пасайишда давом этмоқда.

    Олтин 2020 йилнинг баҳоридан бери АҚШ Федерал захира тизимининг (Фед) асосий фоиз ставкаси ҳажми бўйича қарори олдидан яна энг паст даражага тушди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

    Нью-Йорк товар биржасида олтин учун декабрь шартномалари котировкалари 0,5 фоизга пасайиб, бир троя унцияси учун 1 675,2 долларни ташкил қилди.

    Декабрь учун шартномаларда эса кумуш 0,3 фоизга ошиб, унция учун 19,44 доллар атрофида сотилади.

    Фед йиғилишидан олдинги давр олтин учун жуда салбийдир. Аммо ҳозир босим бироз пасайган. Эҳтимол, қарор қабул қилинишидан олдин нархлар барқарорлашади, — деб ёзади катта бозор таҳлилчиси Эдвард Моя.

    Феднинг навбатдаги йиғилиши 20-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бозор АҚШ Марказий банки ставкаларни камида 75 базавий пунктга оширишига ишонмоқда. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, бу ўсиш ҳатто 100 базавий пункт бўлиши ҳам мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates