Жанубий Корея Навоий вилоятида қайта тикланадиган энергия соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

    Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон ва Навоий вилоят ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Элбек Ғаффоров ўртасида видеоалоқа васитасидаги музокаралари ташкил этилди.

    Учрашувда шунингдек, Жанубий Кореянинг «Chung Dahm Power Corporation», «Live Campaighn Corporation» ва «TDC Co., Ltd» компаниялари раҳбарлари ҳамда Конимех тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Малонов иштирок этди.

    Мулоқот давомида Конимех туманида қуёш панелларини ишлаб чиқариш ва қуёш фотоэлектростанциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Жанубий Кореялик ҳамкорларга Ўзбекистондаги мавжуд инвестиция муҳити ҳамда хорижий сармоядорларга яратилган қулайликлар ва тақдим этилаётган преференциялар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

    Ўз навбатида, Корея Республикасининг мазкур компаниялари раҳбарлари томонидан Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирилди. 2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида дастлабки ўрганишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга сафар давомида кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирилди. Ўз фаолятлари давомида олинган тажриба ва такомиллаштириб келинаётган технологияларини юртимизда тадбиқ қилиш истаги улар томонидан намоён қилинди.

    Шунингдек, Ким Чанг Кеон мазкур лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини тўлиқ ўрганиш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида Жанубий Кореянинг ушбу нуфузли компаниялари вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга боришини маълум қилди.

    Тадбир якунлари бўйича лойиҳани самарали амалга ошириш мақсадида доимий алоқаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тегишли маълумотларни алмашишга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates