Жанубий Кореяда Ўзбекистон кунлари ўтказилди

    Маданият 4 октябр 2022 1450

    Жанубий Кореядаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Сежонг университетида ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирокида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон кунлари» тадбири ўтказилди.

    Мазкур байрам Ўзбекистон «Ватандошлар» жамоат фонди бошчилигидаги делегациянинг Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида ўтказилди.

    Тадбирнинг очилиш маросимида «Ватандошлар» жамоат фонди бошқаруви раиси Одилжон Сатторов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида ташкил этилган «Ватандошлар» жамоат фондининг фаолияти ҳақида маълумот берди.

    Тадбирда сўз олган ўзбекистонлик талабалар юртимизда Президентимиз томонидан ёшларнинг юқори малакали мутахассислар бўлиб етишиши, хорижий давлатлардаги етакчи олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар марказларида билим олиши учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда чет элдаги юртдошларимизни қўллаб – қувватлаш борасида амалга оширилаётган диққатга молик чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдирди.

    Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, шунингдек ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари томонидан тақдим этилган миллий куй ва қўшиқлар байрам тадбирига янада файз бағишлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates