Маълумот учун, “Жанубий Устюрт“ миллий табиат боғи 2020 йил 11 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида ташкил этилган. Ҳудудда 149 турдаги ҳайвонлар яшайди, шундан 36 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
Жумладан, оҳулар оиласига мансуб жайрон Ўзбекистон Қизил китоби ва IUCN Қизил рўйхатига заиф, камайиб бораётган ва мозаик тарқалган кенжа тур сифатида киритилган. Итсимонлар оиласига мансуб бўри эса Ўзбекистоннинг чўл, дашт, ўрмон, тўқай, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кенг тарқалган.