Боботоғ миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонларга ҳайвонлар тушиб қолди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши тасарруфидаги Боботоғ миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонларга жайра, тўқай мушуги, қуён ва тулкиларнинг тунги ҳаёти муҳрланди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Маълумот учун, Боботоғ миллий табиат боғи 2022 йил 4 март куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ташкил этилган. Ҳудудда 66 тур ҳайвонот дунёси вакиллари учрайди. Буларнинг 16 тури сут эмизувчилар, 34 тури қушлар, 14 тури судралиб юрувчилар ва 2 тури сувда ҳамда қуруқликда яшовчи ҳайвонлардир.

    Боботоғда баҳорги саноқ даврида 13 та жайра, 10 та тулки ва 18 та қуён ҳисобга олинган.