Жарликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди

    Навоий вилояти ФВБга Нурота тумани ҳудудидаги «Оқ тоғ» тоғ тизмаларида чорва молларини боқиб юрган фуқаро жарликка тушиб кетди.

    Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

    Маълум қилинишича, куни кеча, Навоий вилояти ФВБга Нурота тумани ҳудудидаги «Оқ тоғ» тоғ тизмаларига фуқаро чорва молларини боқиш мақсадида бориб, жарликка тушиб кетгани ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.

    Хабарга асосан, зудлик билан ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

    Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро жароҳат билан топилиб, унга психологик ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида хавфсиз жойга олиб чиқилган.

    Шунингдек, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Шифокорларнинг маълум қилишича ҳозирда унинг аҳволи яхши.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates