"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, айни кунларда Республикамиз ҳудудида кескин иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.








