Тошкент—Хива йўналиши учун 10 та янги вагон фойдаланишга топширилди. Вагонлар 4 та пласкарт (ҳар бири 54 та ўринга эга), 4 та купе (ҳар бири 36 та ўринга эга) ҳамда 2 та СВ (ҳар бири 18 та ўринга эга) турдаги вагонлар бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида 396 нафар йўловчини ташиш имкониятини беради.
Йилига 144 540 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятини яратади.
Президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги қарори асосида 2025—2026 йилларда янгича дизайн ва услубда ишланган, барча қулайликларга эга бўлган 70 та замонавий йўловчи вагонларини харид қилиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Саноатни ривожлантириш жамғармаси томонидан имтиёзли кредит линиялари асосида маблағлар ажаратилди.
Шу вагонларнинг дастлабки 10 таси йўловчилар учун фойдаланишга топширилди ва 26 апрелдан бошлаб вагонлар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
“Келгуси икки йил давомида шу каби йўловчи вагонлари сони яна 70 тага кўпайтирилиб, эски турдаги йўловчи вагонларидан босқичма-босқич тарзда воз кечилади”, дейилади хабарда.








