Жиззах пластмасса заводида ёнғин содир бўлди

    Хавфсизлик 19 феврал 2021 1293

    Жиззах шаҳридаги пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди.

    2021 йил 19 февраль соат 09:05да Жиззах шаҳар «Саноат А» ҳудудида жойлашган «MASTER BILDING PRODOKT» пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш қўшма корхонаси ҳудудида жойлашган компрессор биносида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

    Хабар асосида воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 09:10да етиб боришган, ёнғин соат 09:18да ўраб олиниб, 09:40да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 90 квадрат/метр майдонида шифт қисми ҳамда ускуналари ёнган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида ишлаб чиқариш цехининг 1 400 квадрат/метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

    Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates