Жиззахда МИБ автобусни хатлагач, Заводнинг ишчилар ҳақини беришга пули топилиб қолди

    Давлат ижрочиси томонидан мазкур автобус баҳолатиб, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилаётганидан хабар топгандан сўнг жамият томонидан 16 нафар фуқароларининг тўланмаган 117 млн сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловлари тўлиқ ундириб берилди.

    Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.

    Бироқ айрим иш берувчилар ходимларни ишлатиб, иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради.

    Бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича судининг 16 нафар фуқароларининг “Корбонат” Акциядорлик жамиятидан ҳисобланган, лекин тўланмаган 117 млн сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

    Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли «Исузи» русумли автобуси мавжуд қарздорлик эвазига хатланиб, банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилган.

    Давлат ижрочиси томонидан мазкур автобус баҳолатиб, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилаётганидан хабар топгандан сўнг жамият томонидан 16 нафар фуқароларининг тўланмаган 117 млн сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловлари тўлиқ ундириб берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates