Жиззахдаги даҳшатли ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

    Хавфсизлик 16 июн 2021 429

    Жорий йил 15 июнда Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида «Нексия» русумли енгил автомобиль ҳамда «SHACMAN» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

    Аниқланишича, 15 июнда соат 18:20 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида 26 яшар ҳайдовчи бошқарувидаги «Нексия» русумли енгил автомобиль ҳамда 47 яшар ҳайдовчи бошқарувида бўлган «SHACMAN» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

    Натижада, «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси ва ушбу автомобилнинг 34 яшар йўловчиси турли тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчилари, 11 яшар ва 27 яшар йўловчилар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

    Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишлари сўралади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates