Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида икки нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Шу йилнинг 15 апрель куни соат 12:40 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидаги «Оқтом» маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда ЙТҲ содир бўлди.

    Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармасининг хабар беришича, бахмаллик 26 ёшли ҳайдовчи ўзининг Lacetti автомашинасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 5- ва 7-синф ўқувчисини уриб юборган.

    «100 км/соат тезликда кетаётгандим, бошқарувни йўқотдим, кейин болаларни уриб кетдим. Қолгани эсимда йўқ. Бунақа бўлишини билмагандим», – дейди ҳайдовчи.

    Автомашина йўл четидаги уй деворига бориб урилган. Оқибатда ўша ердаги қорамолнинг ҳам жони узилган.

    Суриштирув давомида эркак 2023 йилнинг декабрь ойидан бугунга қадар 11 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates