Жомбойлик ўқувчи АҚШнинг Колорадо университетига ўқишга қабул қилинди

    Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Аббос Қувондиқов ана шундай изланувчан ёшлардан.

    Мактабнинг 5-синфидан буён инглиз тилини катта қизиқиш билан ўрганиб келаётган Аббос ҳозирда АҚШнинг Колорадо университетига муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди. Қувонарлиси, қўшимча равишда мазкур университетнинг 32 минг долларлик таълим грантини қўлга киритди.

    Аббоснинг таъкидлашича, ўз билимини синовдан ўтказиш мақсадида ҳозирга қадар АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея ҳамда Япониядаги жами 17 та хорижий олийгоҳга ҳужжат топширган.

    Жорий йилнинг июнь ойида IELTS имтиҳонларида қатнашиб, 7 бални қўлга киритган Аббос келажакда IT соҳасида етук мутахассис бўлиб етишиш ҳамда ушбу йўналиш бўйича олган билимлари билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates