Қайд этилишича, Коменский музейи мутахассислари уйлардан бирининг ертўласида иш олиб бораётганида, кутилмаганда бир қисми ердан чиқиб турган суякни пайқаган. Мутахассислар худди шу жойдан топилган қадимий сопол буюмлар асосида артефакт 10 асрнинг иккинчи ярми ёки ХI асрнинг биринчи чорагига тегишли деган хулосага келган.
Олимлар маълум қилишича, топилмага кўра Перовнинг бу ҳудуди ўша пайтда Моравияни босиб олган Польша қироли Болеслав Жасур учун қалъа бўлиб хизмат қилган ва унинг қўшинлари бу жойда жойлашган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, артефакт от суягидан тайёрланган. Топилма қадимда бир ёки иккита таёқ ёрдамида музли юзалар бўйлаб ҳаракатланиш учун фойдаланилган.