Бу йил 247 та корхонадаги давлат улушлари оммавий савдоларга чиқарилади

    Ер участкалари 3 ойда сотилмаганда, бошланғич қийматининг 30 фоизигача, 6 ойда сотилмаганда – 10 фоизигача пасайтирилади ва тўловларининг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

    Биринчидан, қарор билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:

    1. 247 та корхонадаги давлат акция пакетлари (улушлари) оммавий савдоларга чиқарилади;
    2. 1028 та кўчмас мулк объекти оммавий савдоларга чиқарилади;
    3. 12 та йирик корхонадаги давлат улушларининг маҳаллий фонд бозорида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказилади;

    (Ўзбектелеком, Ўзбекгидроэнерго, Олмалиқ КМК, Ўзбекгеологияқидирув, Ўзбекгеофизика - 2 фоиздан; Товар-хомашё биржаси - 2,4 фоиз; Темирйўлкарго, Ўзтемирйўлконтейнер - 4 фоиздан; “Тошкент” РФБ, Ўзбекистон почтаси, UzAuto Motors Powertrain, Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш - 5 фоиз).

    Иккинчидан, давлат активларини сотишни жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

    1. давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳосининг 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилади;
    2. 2024 йил 1 январгача ижара шартномалари асосида ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларни бажарган тадбиркорларга хусусийлаштириш дастурларига кирган давлат мулкини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилади;
    3. давлат кўчмас мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорлар томонидан ер ва мол-мулк солиқлари ушбу объектлар учун тўланган маблағларга пропорционал равишда ҳисобланади.

    Учинчидан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишни тезлаштириш мақсадида қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:

    1. ер участкалари (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) 3 ойда сотилмаганда, бошланғич қийматининг 30 фоизигача, 6 ойда сотилмаганда – 10 фоизигача пасайтирилади ва тўловларининг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
    2. 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган давлат активлари ва мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган ер участкалари бўйича тўловлар 5 йил ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади. Ер участкаларини сотиб олганда уларни гаровга қўйиш учун талаб этиладиган амалдаги 35 фоиз тўлов миқдори 15 фоизга туширилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates