Жўрабек Рахимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Шу йилнинг 5 ноябрь куни халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

    Сессияда 14-Ғозовот сайлов округидан сайланган депутат Раджабов Алтибай Бегжанович халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

    Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

    Сессияда Рахимов Жўрабек Рахимович Хоразм вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.