Жорий йилнинг I чорагида қанча аёлга “Ҳимоя ордери“ расмийлаштирилгани очиқланди

    Мамлакатимизда 28 апрел 2025 485

    Мазкур даврда 1,7 минг нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар бирламчи кўмак хоналарига жойлаштирилиб тиббий ёрдам берилган.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хабар беришича, шу йилнинг I чорагида 24 минг нафардан ортиқ аёлга "Ҳимоя ордери" расмийлаштирилган.

    Шунингдек, ушбу аёлларга "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан психологик ва юридик ёрдамлар кўрсатилиб, ва чуқурлаштирилган реабилитация хизматларига муҳтож бўлган 202 нафар аёл Аёлларни реабилитация қилиш ва мошлаштириш марказларига жойлаштирилди.

    "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларида тазйиқ ва зўравонликка учраган 19,3 минг нафар аёл билан суҳбат ўтказилиб, сўровномалар асосида уларнинг ҳолати ўрганилди ва хизматлар таклиф қилинди.

    Шу билан бирга, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кундузги қатнов асосида 3,5 минг нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга юридик, психологик ва бошқа хизматлар кўрсатилди.