"Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    Туризм 21 сентябр 2020 2649

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Унга кўра қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

    • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
    • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
    • давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;

    б) геодезия ва картография соҳасида:

    • геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;
    • аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
    • давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;

    в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:

    • давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;
    • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
    • Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;

    г) ерларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:

    • ер ресурсларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
    • ер тузиш, ерларнинг ҳисобини юритилишини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

    д) давлат ер, кадастр ва геодезия назоратини амалга ошириш соҳасида:

    • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ер назоратини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
    • ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали давлат ер назоратини амалга ошириш;
    • давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган давлат кадастр назоратини амалга ошириш;
    • геодезия ва картография соҳасида ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига ҳамда давлат стандартларига риоя этилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга ошириш;

    е) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

    ж) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates