Кадастр тизимидаги ўзгаришлар ортиқча “югур-югур”ларга чек қўймоқда

    Яқин тарихда биринчи бор ер участкаси банкдан кредит олишда гаров сифатида қабул қилишга рухсат берилди.

    Охирга беш йилда давлатимиз раҳбари томонидан берилган катта эътибор туфайли кадастр тизими янгича ишловчи соҳага айланди. Бошқарув такомиллашиб, унинг қонуний асослари мустаҳкамланмоқда. Шу сабаб, Кадастр агентлиги томонидан соҳага оид 36 та меъёрий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди. Уларда 7 таси қонун, 3 таси Президент фармони ва қарори ҳамда 26 таси Вазирлар Маҳкамаси қарорларидир. Улардан 2 та қонун Олий Мажлис томонидан қабул қилинди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 7 та қарорлари имзоланди.

    Масалан, биргина янги тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори кадастр соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

    Бу қарор билан фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан уларга доимий фойдаланиш, ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши белгиланди.

    Бу қарор билан биринчи марта қуйидагилар:

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент;

    Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

    Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

    Тижорат банкларига хусусийлаштирилган ер участкалари гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкинлиги белгилаб берилди.

    Бу билан аҳоли ва тадбиркорлар учун жуда катта қулайликлар яратилди. Яқин тарихда биринчи бор ер участкаси банкдан кредит олишда гаров сифатида қабул қилишга рухсат берилди.

    Соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш учун қуввати 1 100 терабайтлик “Дата-центр” ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ва AрcГИС дастурида онлайн геопортал тизими ишга туширилди.

    Натижада фуқаро ва тадбиркорларга кўрсатилаётган кадастр хизмати аввалги 15-20 кундан ҳозирги 1-2 кунга қадар қисқартирилиб, сифати яхшиланди. Аҳолининг кунлаб, соатлаб кадастр хизматини кутишларига ва навбатда туришларига барҳам берилди.

    Жорий йилнинг 5 ойи давомида бу тизим орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг 200 мингдан зиёд мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди.  

    Кадастр соҳасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда 566,3 мингта қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг 23,7 млн гектар (88%) ер майдонлари рақамлаштирилди ва электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ахборот тизимига киритилди, электрон ҳисобга олинган 502,6 мингта ердан фойдаланувчиларнинг 22,3 млн гектар (94%) ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан “маҳаллабай” иш ташкил қилиниши натижасида 252,9 мингта қўшимча объектлар, 478 мингта кўчмас мулк объектларида қўшимча қурилмалар аниқланиб, 946,2 мингта кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди, бу ишлар давом этмоқда.

    Республика бўйича 49 247 та 2 894,7 гектар бўш ер участкалари тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун “Yerelektron” тизимига киритилиб, 23 227 та объектлардаги 1019,7 гектар ер участкалари аукцион савдосига чиқарилди. Ваколатли идоралар томонидан 14 863 та ер участкалари яъни 1 079 гектар ерларни аукционга чиқариш учун кўриб чиқилмоқда.

    Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди.

    Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил этиш учун қўйилган. Аукционга таклиф этилган 45 мингта ернинг 3 мингтаси келишиладиган идоралар томонидан қайтарилгани кўрсатиб ўтилди.

    Бунга асосий сабаб ҳудудларнинг бош режаси ёки архитектура режалаштириш лойиҳаларининг йўқлигидир.

    Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

    Эндиликда:

    - ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада – 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида – 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;

    - ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;

    - 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

    Давлатимиз раҳбари топшириқлари Давлат кадастрлари палатасига ҳам бир қатор масъулиятли вазифалар юклайди. Бу вазифаларни бажариш учун бугунги кунда палата тизимида, кадастр соҳасидаги ислоҳотлар туфайли ёш, ишчанг, ўз касбига қизиқувчи ходимлар командаси шаклланди.

    Инсон қадри улуғланган юртимизда кадастр тизими ходимлари томонидан ҳам ҳар бир фуқарога ва тадбиркорларга тез, сифатли ва маданиятли хизмат кўрсатиш, ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, иш жараёнида таъмагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликни асосий вазифамиз, деб биламиз.

    Республикадаги барча вилоят, шаҳар ва туман кадастр хизмати идораларини эшиклари халқимиз ва тадбиркорларимиз учун очиқдир ва биз барча муамаоларни биргаликда ҳал қилишга тайёрмиз.

    Нозимжон ИНАМОВ,

    Давлат кадастрлари палатаси

    раисининг биринчи ўринбосари

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates