Ер участкалари учун аукционда янги тартиб жорий этилди

    Мамлакатимизда 5 март 2025 1498

    Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 мартдаги 136-сон қарори билан "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Унга кўра, эндиликда онлайн-аукцион савдоларида ер участкаларининг бошланғич нархи қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:

    • Ер участкасининг майдони
    • Ҳудуднинг тоифа коэффициэнти
    • Ер солиғи ставкаси
    • Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш қиймати
    • Ер майдони бўйича камайтирувчи коэффициэнт
    • Фойдаланиш турига қараб оширувчи ёки камайтирувчи коэффициэнт
    • Давлат рўйхатидан ўтказиш ва танлаш материалларини тайёрлаш харажатлари

    Янги тартиб нимани англатади?

    Аукцион жараёни янада шаффоф ва аниқ бўлади.
    Ер участкалари иқтисодий тамойилларга мувофиқ нархланади.
    Тадбиркорлар ер аукционларига олдиндан тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates