Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси таровиҳ намозларига ёш болалар билан келмасликка чақирди

    Мамлакатимизда 5 март 2025 1005

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров таровиҳ намозлари вақтида ёш болалар масжидда югуриб юраётганини, ҳазил қилаётганини ва кулиб юбораётганини айтди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий Нуриддин Холиқназаров Рамазон ойини чиройли ва муносиб кутиб олиш учун таровиҳ намозларини гўзал ўтказишга ҳаракат қилиш бошлангани ва шу ойда таровиҳ намозларини ҳушёр ҳолатда ўқишлик учун ёш болаларни уйда ўтириб туришликни айтди.

    — Мана шу бир ойда (хатми Қуръонни) хушуʼ ва хузуʼ билан ўқишимиз учун ёш болалар бир ой мобайнида уйда ўтириб турса бўларкан, дейишяпти. Кечқурун бўляпти, беқаров кетади, эрталаб мактабга бориши керак. Шунинг учун ёш болаларимизни уйда ушлайлик, азизлар. Катталар ҳаммамиз келиб, бир ойни хушуʼ билан, хузуʼ билан, йиғлаб, маза қилиб ибодатимизни ўтказайлик, — дейди муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates