Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

    Молия 4 май 2025 1151

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 2025 йилнинг I чорагида 19 миллиард сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди.

    Солиқ қўмитасининг хабар беришича, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим маҳсулотларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоизи миқдордаги кешбек ўрнига, 12 фоизи ҚҚС (ижтимоий кешбек) суммасини қайтариб олади.

    Шу йилнинг I чорагида 168 146 нафар истеъмолчига 19,7 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбек тўлаб берилди.

    ТОП-3 ҳудудлар:

    • — Тошкент шаҳри — 5,4 млрд сўм;
    • — Самарқанд вилояти — 2,2 млрд сўм;
    • — Тошкент вилояти — 1,8 млрд сўм.

    Кешбек олиш учун Солиқ мобил иловасида харид чекининг QR-кодини сканер қилиш лозим.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates