Бахтияр Абдуллаевич 1984 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2001 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 1984 йилда «Қорақалпоқсувқурилиш» трестига қарашли Тўрткул тумани қурилиш монтаж бошқармасида бошлаган бўлса, ўтган йиллар давомида қишлоқ ва сув хўжалигининг соҳасининг тизим ташкилотларида масъулиятли лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб келди.
Тайинловга қадар Б.Юсупов Ўзбекистон Республикаси Сув хужалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини самарадорлигини таъминлаш бўлимида фаолият кўрсатиб келётган эди.