Ушбу кунни кенг нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланди.
Мазкур тадбир доирасида Ғозғон шаҳрида бир қатор тадбирлар, хусусан, бугун 5 000 қадам марафони ташкил этилди. Марафонда Ғозғон шаҳрида истиқомат қилиб келаётган 9 ёшдан 90 ёшгача бўлган аҳоли қатлами иштирок этди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Ғозғон шаҳар ҳокимлиги маълумотига таяниб.