“KEXIM” компанияси билан янги битимлар имзоланди

    Саноат 22 май 2023 1044

    “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023» 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 3-халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Кореянинг “KEXIM” компанияси раҳбарияти ўртасида музокаралар ўтказилди.

    Кореянинг “KEXIM” компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг узоқ йиллик ишончли ҳамкорларидан ҳисобланади. Корея молия институтлари, жумладан, KEXIM кўмагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Uzbekistan GTL” заводи ва Устюрт газ кимё мажмуаси қурилиши каби мегалойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлинди.

    Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан яқин йилларда газ захираларини кўпайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.

    Шу билан бирга, хорижий томон “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ва келгусида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

    Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик истиқболларини янада ўрганиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates