баннер
21 мар 2025
07:52

    Кичик бизнесдаги келгуси қадамларни белгилаб берадиган беш йиллик стратегия ишлаб чиқилди

    Халқаро молия ташкилотлари янги бизнес йўналишлари бўйича илғор тажриба, инновация, технология ва халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашишга, бунинг учун ҳозирни ўзида 470 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

    Учрашувда кичик бизнесдаги келгуси қадамларни белгилаб берадиган беш йиллик стратегия ишлаб чиқилгани таъкидланди.

    Буни халқаро молия ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватлаб, янги бизнес йўналишлари бўйича илғор тажриба, инновация, технология ва халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашишга, бунинг учун ҳозирни ўзида 470 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

    Жумладан, Осиё тараққиёт банки "Молиявий оммабоплик" дастури доирасида кичик ва ўрта бизнесга 100 миллион доллар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки "яшил" ва инновацион лойиҳалар учун 200 миллион доллар, Франция тараққиёт агентлиги аёллар тадбиркорлиги учун 30 миллион евро ажратмоқда.

    Учрашувда ушбу ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини айтди.

    Давлатимиз раҳбари улар вакиллик қилаётган тузилмаларга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди, ҳамкорлик янада кенгайиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech