баннер
1 апр 2025
00:39

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари уч томонлама саммит ўтказади

    Шу йилнинг 31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари иштирокида тарихда илк бор уч томонлама саммит бўлиб ўтади.

    Бу ҳақда 24 февраль куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессиясидаги нутқида маълум қилди, дея хабар қилади 24.kg сайти.

    Байсалов ўз нутқида, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси чизиғи узил-кесил келишилганини эълон қилди ва бу воқеани "дипломатия ва сиёсий ироданинг тарихий ғалабаси" деб атади.

    Бўлажак Хўжанд саммити уч мамлакат ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади. Етакчилар хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

    Шу йилнинг 21 февраль куни Қирғизистон ва Тожикистон қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилиш бўйича якуний протоколни имзолаганди.

    Ўшанда бир қатор ҳужжатлар, жумладан, давлат чегараси тўғрисидаги шартнома, энергетика объектлари ва сув ресурслари бўйича ҳукуматлар ўртасидаги келишув, чорраҳалардаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва янги йўллар қуриш тўғрисидаги битим тайёрлангани маълум қилинганди.

    Ҳужжатлар икки мамлакат президентлари томонидан имзолаш учун тайёрланган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech