Кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш бошланди

    Таълим 16 июл 2025 1469

    2025 йил 14 июль куни ўтказилган олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари эълон қилинди.

    Билимни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин.

    1. my.uzbmb.uz сайти орқали — “Натижани олиш“ бўлимидан талабанинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
    2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали — абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини киритган ҳолда;
    3. Агентлик Telegram ботлари орқали — абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини юборган ҳолда: @bmba_natija_bot, @bmba_natija_1bot, @bmba_natija_2bot;
    4. Абитуриентлар тест натижаларини 5100 рақамига қайд варақаси ёки рухсатномада кўрсатилган абитуриент ID сини юборган ҳолда ҳам билиши мумкин.

    Бунда СМС юборилган телефон рақамига тест натижаси бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates