Китоб туманида малиначиликни ривожлантириш кластери ташкил этилди

    Ижтимоий ҳаёт 17 январ 2021 1598

    Китоб туманидаги «Варганза Боғишамол» томорқа хизмати кўрсатиш масъулияти чекланган жамиятида малиначиликни ривожлантириш кластери ва ўқув маркази ташкил этилди.

    Мазкур ўқув маркази тажриба майдонида аҳоли томорқалари даромадини ошириш, томорқачилик маданиятини юксалтириш мақсадида амалий-ўқув семинар ташкил этилди. Унда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда аҳоли вакилларига томорқа ва кенг майдонларда малиначиликни ривожлантириш, унинг кўчатини экиш, парваришлаш ва мўл ҳосил етиштириш йўллари кўрсатиб ўтилди.

    Амалий семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирок этди ва Президентимизнинг парламентга ҳамда халққа йўллаган Мурожаатномасида айтилганидек, ерлардан, хусусан аҳоли томорқаларидан олинаётган даромадни ошириш, ўзини-ўзи иш билан банд этиш ҳамда интенсив боғ ва узумзорларни кўпайтириш аҳоли фаровонлигининг таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида фикр юритди. Китоб туманида малиначиликни ривожлантириб, камбағалликни қисқартириш, «Темир дафтар»да қайд этилган фуқаролар даромадини ошириш, ички бозорни шу турдаги маҳсулот билан тўкин қилиш учун катта имконият мавжуд. Бу борада биз аҳолига арзон нархда кўчат етказиб берамиз, артезиан қудуғи қуриш учун субсидия, иссиқхона барпо этиш, чорва моллари учун омухта ем ишлаб чиқариш, паррандачиликни йўлга қўйиш учун имтиёзли нархларда кредит маблағлари ажратамиз. Энг муҳими, аҳоли ўртасида томорқачилик маданиятини юксалтириш ва уларнинг ҳар қарич ердан унумли фойдаланишига эришсак, албатта, кўзлаган ниятимизга етамиз.

    Амалий семинарда «Варганза Боғишамол» томорқа хизмати масъулияти чекланган жамиятининг 1 гектарлик ўқув-тажриба майдонида водийдан келган фермерлар томонидан аҳолига малина кўчатларини экиш технологияси бўйича маҳорат дарслари ташкил этишди. Шунингдек, водийлик ишбилармонлар томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш ускуналаридан фойдаланиш бўйича ҳам тажриба алмашишди.

    Жорий йилда Китоб тумани аҳоли томорқаларида тажриба сифатида 10 гектар малина кўчати етиштириш мўлжалланмоқда.

    Фахриддин Бозоров,

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates