Корея Республикасининг Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 13 апрел 2022 2396

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Ким Хи-Санг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин билан учрашув бўлиб ўтди.

    Суҳбат чоғида томонлар мактабгача таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Корея муносабатларининг бугунги ва эртанги келажагини янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

    Корея делегацияси раҳбари ўз нутқида мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ошириш тарафдори эканини алоҳида таъкидлади.

    Меҳмоннинг фикрича, мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларни самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг мактабгача таълим тизимига эътибори ортиб бораётган бир пайтда, Корея томони KOIKA лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилоти кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш учун комплекс марказни қуриш бўйича Ўзбекистон Республикасига бу борада ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини алоҳида таъкидлади.

    Ўз навбатида жаноб Ким Хи-Санг Кореянинг EBS болалар таълим телеканали ва Ўзбекистоннинг «Ақлвой» телеканали ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашда Мактабгача таълим вазирлигига кўмаклашиш учун тайёрлигини билдирди.

    Хусусан, жаноб Ким Хи-Санг Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган барча болалар турли ўқув анимацион фильмларни томоша қилиш имконига эга бўлишлари учун телеканаллар ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланишини таъминлашга ваъда берди.

    Музокаралар натижасида томонлар Ўзбекистон Республикасида таълим жараёнини ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик ишларини давом эттириш тўғрисида келишиб олди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates