Коррупцияга қарши кураш cоҳавий шаффофлик кафолатидир

    9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида жамоатчилик билан очиқ мулоқотни кучайтириш, фаолият шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Унда қўмита масъуллари, талабалар, ОАВ вакиллари ҳамда соҳага қизиқувчи фуқаролар иштирок этди. Тадбирда қўмитанинг шаффофликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳлил қилинди.

    Хусусан, ўтган давр мобайнида қўмитада коррупцияга қарши курашишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилиб, 12 та идоравий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, хавф-хатарларни аниқлаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ҳамда алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни кўриб чиқиш регламентлари қабул қилинган. Шунингдек, соҳани соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурлари ва йўл хариталари ишлаб чиқилгани тизимли ёндашув мавжудлигидан далолат беради.

    Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун талаблари ижросини таъминлаш мақсадида марказий аппарат ва ҳудудий тузилмаларда фаолият юритаётган 149 нафар масъул ходимнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви бўйича декларация тўлдириши йўлга қўйилди ва мазкур жараён доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Шу билан бирга, қўмита зиммасидаги 64 та функция қайта таҳлил қилиниб, юқори ва ўрта даражадаги хавф-хатарлар аниқланган ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган махсус дастур ижроси таъминланмоқда.

    Давлат харидлари жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида 37 та шартнома бўйича контрагентлар текширувдан ўтказилиб, уларда ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаган ва шартномаларга антикоррупциявий бандлар киритилган. Кадрлар сиёсатида ҳам назорат кучайтирилиб, ишга қабул қилинаётган, ротация қилинаётган ёки лавозими оширилаётган ҳар бир номзод бўйича комплекс текшириш амалиёти жорий этилгани соҳа шаффофлигини сақлашда муҳим омил саналади.

    Ўтган давр ичида ўтказилган 18 та комплаенс-назорат тадбири натижасида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 3 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса, 7 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Бундан ташқари, 130 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказиш орқали тушунтириш ишлари олиб борилган.

    Аҳоли ва тизим ходимларининг хабардорлигини ошириш мақсадида кўплаб учрашув, семинар-тренинглар ҳамда матбуот анжуманлари ташкил этилиб, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтдаги махсус бўлимлар орқали кенг жамоатчиликка маълумотлар етказилмоқда. Қўмита вакиллари ушбу йўналишдаги ислоҳотларни келгусида ҳам изчил давом эттириш лозим эканлигини таъкидлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates