Ўтказилган тезкор тадбирда Ободонлаштириш бошқармаси ёрдамчи ходимлар бўлими ходимаси Г.А фуқаро А.О.нинг ишончига кириб, уни Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилгани аниқланди.
Маълумотларга кўра у бунинг учун 10 млн сўм талаб қилган. Пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







