Коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш механизми яратилади

    Кореянинг “Clean Portal” платформаси тажрибаси асосида “Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг самарали механизмини яратиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Жанубий Кореянинг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, лойиҳа доирасида «Коррупцияга қарши курашда коррупция ҳақида хабар беришнинг ўрни ва таъсири» мавзусида сўровнома ўтказилди.
    Тадқиқотда респондентларнинг 74 фоизи коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш ва 82,2 фоизи электрон платформа ёки мобил илова орқали маълум қилиш учун тайёрлигини билдирган.

    Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бермасликнинг асосий сабаблари сифатида коррупциядан ўзлари манфаатдорлиги (19,8%) ва кимга мурожаат қилишни билмаслигини (20,4%) қайд этишган.

    13,8 фоизи эса миннатдорчилик сифатида совға беришни оддий ҳол деб ҳисоблашини, 7,4 фоизи бундай ҳаракатларни коррупция ҳолати деб билмаслигини таъкидлаган.

    Мазкур сўровнома натижалари Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида акс эттирилади. Яъни, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича зарур асослар яратилади.

    Бу коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш ва уларни рағбатлантириш билан боғлиқ самарали механизмларни яратишга хизмат қилади.

    Айни пайтда “Clean Portal” платформаси илғор ютуқлари асосида мурожаатларни қабул қилиш бўйича марказлаштирилган ягона электрон тизим ишлаб чиқилиб, ҳозирда ушбу тизимни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates