Корхона раҳбари кредит маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборди

    Макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун 750 миллион сўм кредит ажратилишига эришган тадбиркор, ушбу кредит маблағини бошқа МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилган.

    Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

    “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Шўрчи филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган текширувда аниқланишича, “К.Ж.” МЧЖ раҳбари Б.Э. гаров таъминоти сифатида қўйилган бино-иншоотларнинг нархини сохта ҳужжатлар орқали 186 млн сўмга сунъий равишда оширган ҳолда баҳолатиб, нон ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўкони қуриш учун 2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, тумандаги “P.” МЧЖ раҳбари А.Т. АТБ “Микрокредитбанк”нинг Оққўрғон филиалидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун 750 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини “A-K.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Шунингдек, Термиз туманида “П.К.” хусусий корхонаси раҳбари К.П. “Туронбанк” АТБ Термиз филиалидан замонавий иссиқхона қуриш орқали лимончилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 400 млн сўм кредит маблағини ўзи норасмий равишда раҳбарлик қилиб келган “К.Б.” МЧЖга сохта шартнома асосида ўтказиб, иссиқхона ташкил этмасдан, талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Бундан ташқари, Жарқўрғон туманида “Н.Я.” МЧЖ раҳбари Д.Қ. “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё филиалидан балиқчилик хўжалигини ривожлантириш мақсадида 300 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates