Корхоналар томонидан 780,27 тонна саноат чиқиндилари сотилди

    Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари тобора кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларини утилизацияси муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу муаммони ҳал қилиш самарали усуллари – бу чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида турли хил хўжалик соҳалари учун зарур бўлган функционал хусусиятларга эга хом ашё сифатида фойдаланиб (иккиламчи мақсадларда фойдаланиш) тегишли маҳсулотларни олишдир.

    Чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки чиқиндихоналарда жойлаштириш атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаганлиги сабабли, яратилган экологик самарадорлик концепциясига асосан чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш бир вақтнинг ўзида икки томонлама ҳам атроф-муҳит учун, ҳам иқтисодий самарани беради.

    Ишлаб чиқариш чиқиндиларининг салбий таъсирини камайтириш, шунингдек 2022 йилнинг биринчи чорак даври учун компенсация тўловларини камайтириш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан шартномалар асосида 48,19 миллион сўмлик 566,64 тонна саноат чиқиндиси турли хил қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида иккиламчи мақсадларда фойдаланишга топширилди.

    Шунингдек, Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам ушбу йўналишдаги ишлар самарали йўлга қўйилган бўлиб, жорий 2022 йилнинг биринчи чорак давомида жами 1190,485 миллион сўмлик 213,63 тонна ишлаб чиқариш чиқиндилари шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берилди.

    Иқтисодий фойдадан ташқари чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олди олинди ва 2022 йилда саноат чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш учун топширилган миқдорга нисбатан чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари камайтирилди.

    Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини утилизацияси бу иқтисодий зарарли йўналиш эмас балки қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиммат хом ашё ва ёрдамчи моддалар сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

    Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖда ушбу йўналишда бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates