Лого Лого-пв-уз

    Космик тармоқни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

    Ҳукумат 23 ноябр 2022 979

    Президент Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

    Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 августдаги фармонига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Ўзбеккосмос» агентлиги ташкил этилган эди. Ўтган даврда бу соҳада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш, инфратузилма яратиш бўйича муайян ишлар қилинди. Лекин бугунги кунда космосдан фойдаланиш миқёси шунчалик кенгки, ҳали бу борада ўрганадиган жиҳатларимиз кўп.

    Масалан, 2020 йилда дунёда космик хизматлар бозорининг умумий ҳажми 400 миллиард долларга яқинлашган. Бунда асосий ўринни ерни масофадан зондлаш, алоқа йўлдошлари, навигация хизматлари эгалламоқда. Келажакда космосдан фойдаланиш эҳтиёжи янада ортиб бораверади.

    Шу боис, Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, космик тармоқни ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ва “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Уларда ерни масофадан зондлаш, телекоммуникация сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш, илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, аэрокосмик стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадлар белгиланган.

    Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юклатиш мўлжалланмоқда. Булар – космик суратларни таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, давлат космик мониторингини амалга ошириш, бу жараёнда илғор технологияларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш кабилардир.

    Давлатимиз раҳбари бу чора-тадбирларнинг натижадорлиги қандай бўлишини сўради.

    Қайд этилганидек, бу тармоқ ривожи қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, экология, геология каби кўплаб соҳаларда қўл келади. Масалан, экинларнинг тури ва майдони, ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний чиқинди жойлари пайдо бўлишини аниқлаш даражаси 95 фоизгача етади. Сув иншоотлари, ер қаъри ва фойдали қазилмалар муҳофазаси ҳам янада кучаяди.

    Президентимиз бу таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни қабул қилишга кўрсатма берди.

    No date selected
    декабр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates