Курсантлар Ватанга қасамёд қилишди

    Ҳарбий 26 октябр 2020 989

    Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига жорий мавсумда қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёд маросимлари жойларда катта тантана билан ўтказилди.

    Ватанга қасамёд – бу эр йигитнинг умрида бир бор кечадиган муҳим ва унутилмас воқеа. Ҳарбий хизматчи Ватанга қасамёд қилиш орқали чинакам мардлар сафидан ўрин олади.

    Қуролли Кучлар академиясида ташкил этилган шундай тадбирда мазкур етакчи олий ҳарбий таълим муассаса ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети курсантлари Ватанга қасамёд қилишди. Унда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокир Сайфуддинов ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кегаши аъзолари ва ота-оналар иштирок этди.

    Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳудуди ҳам муҳим воқеа сабаб, байрамона тус олди. Курсантларнинг яқинлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фахрийлар тадбирнинг азиз меҳмони бўлишди. Бўлажак офицерлар чин мардлик, садоқат ва содиқлик сўзларини яқинлари гувоҳлигида изҳор этди.

    Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам курсантларнинг Ватанга қасамёд қабул қилиш маросими юқори савияда ўтказилди.

    – Унутилмас кун ҳаяжони ўзгача бўлмоқда, – дейди курсант Ғулом Қодиров. – Орзуқиб кутганим амалга ошди. Сафдош дўстларим, командирларимиз, ота-оналар қаршисида Ватанга қасамёд қабул қилар эканман, хаёлимда бутун Ўзбекистон халқи бўлди. Зиммамга катта масъулиятни олганимни ва билдирилаётган катта ишончни ҳис қилдим.

    Ҳарбий оркестр ва хушовоз хонандалар ижросида мардлик, ватанпарварлик ҳамда она юртни улуғловчи куй ва қўшиқлар, шунингдек юрт ўғлонларининг кўргазмали чиқишлари иштирокчиларга хуш кайфият улашди. Табрик учун сўзга чиққанлар бўлажак офицерларга улкан ютуқ ва омадлар ёр бўлиб, ҳамиша билдирилган ишончни оқлаб юришларини тилади.

    Байрамона кайфият ҳукмронлик қилган тадбирларда барча шоду хуррам. Аммо ота-оналарчалик ўзларини бахтли ҳис этганлар бўлмагандир. Уларчалик севинган, қувнаган... Фарзандлар ютуғи энг аввало уларники-да.

    Мудофаа вазирлиги

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates