3 та вилоятда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи, Избоскан, Хонқа туманлари бўлими томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, ЭТК ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тумандаги “I.S.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖ қарашли ёғни қайта ишлаш заводида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 250 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

    Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Б.Н. ва бошқалар “Овулмат“ МФЙда жойлашган новвойхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 149,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч шаҳридаги “G.” МЧЖга қарашли Урганч тумани, “Киллавут“ маҳалласида жойлашган дам олиш масканида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, жами 160,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates