Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ мутасаддилари маълум қилди.
2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ билан барқарор таъминлаш учун ҳудудларда 63,4 км тармоқлар таъмирланди, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар учун 59,1 км янги газ тармоқлар қурилди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидаги 282 мингдан ортиқ маънан эскирган газ жиҳозлари хавфсиз, самарадорлиги юқори ва энерготежамкор жиҳозларга алмаштирилиб, йиллик 61,2 млн куб метр табиий газни иқтисод қилишга эришилган.