Лак-бўёқ заводи сотувга қўйилди

    Давлат активларини бошқариш агентлиги “UZ-DONGJU PEINT KOMPANI” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 50 фоиз улушини музокараларга оммавий таклиф этиш йўли билан сотиш режасини эълон қилди.

    "Rezolut" консалтинг компанияси ва "Dentons Tashkent" адвокатлик фирмаси консорциуми ушбу Битим бўйича Агентликнинг маслаҳатчиси вазифасини бажаради.

    Корхона 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, 1999 йилдан бошлаб автомобил лак-бўёқлари ва автомобилларга резина жипсловчи қисмлар ишлаб чиқаришни бошлаган.

    Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 7,5 минг тонна автомобиль лaк-бўёқ маҳсулотларини (40 дан зиёд турда), 4,0 минг тонна қурилиш ва саноат лак-бўёқлари маҳсулотларини (20 турдаги) ҳамда 240 минг тонна резина жипсловчи қисмларини ташкил этади.

    Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш қуввати Асака шаҳрида 4,8 гектар майдонда жойлашган, қўшимча равишда Корхонанинг Андижон вилоятидаги савдо марказларида 3 та тижорат дўконлари, чорвачилик ёрдамчи хўжалиги ҳамда Андижон туманидаги қишлоқ хўжалиги озуқа маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 25,4 гектар ер майдони, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 2,0 гектар майдондаги боғ ҳудуди, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида кўчмас мулк ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2 та дам олиш уйлари мавжуд.

    Корхона республика бўйлаб 22 та расмий диллерлик марказлари орқали истеъмолчиларни 80 турдаги юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди. 300 га яқин малакали ишчилар мавжуд.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates