"Лайк" учун отасини калтаклаб, қариялар уйига топширмоқчи бўлган йигит қамалди

    Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди.

    Ижтимоий тармоқларда бир йигит видеога юз мингта "лайк" йиғилса, отасини уриб, қариялар уйига топширишини айтгани тарқалганди.

    Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати видеодаги йигитнинг шахси аниқланиб, унга жазо тайинланганини маълум қилди.

    Маълум қилишича, Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди.

    Унга кўра, 2000 йилда туғилган фуқаро У.С. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    "Мамлакатимизда ижод эркинлиги чекланмаган, аммо бу қонунбузарлик эвазига эмас. Унутманг, интернет тармоқлари орқали ҳам, содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноят учун жавобгарлик ва жазо муқаррар", дея эслатади Бобур Тўлаганов.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates