Шифокор устама пулларини суд орқали ундириб олди

    Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Н. Маматўраевага 11 миллион миқдоридаги устама пули суд орқали ундириб берилди.

    Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

    Айтилишича, шифокор Н. Маматўраева "Иш берувчи янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга тўланиши лозим бўлган махсус ойлик устама пулини тўлаб бермаяпти" мазмунида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти кенгашига мурожаат йўллаган.

    Мурожаат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан ўрганиб чиқилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига кўрсатма хат киритилган. Амалдаги қонун-қоидаларга биноан ходим ҳисобига махсус ойлик устама пуллари тўланиши сўралган. Аммо кўрсатма хат ижроси рад қилингани сабабли ходим манфаатини ҳимоя қилиб фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

    Мазкур даъво аризаси судда кўриб чиқилиб, ходим ҳисобига 11 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағи тўланиши ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

    Натижада шаҳар тиббиёт бирлашмаси янги ходим учун тўланиши лозим бўлган 11 миллион миқдоридаги устама пул маблағини суднинг ҳал қилув қароридан сўнг шифокорга тўлаб берди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates