баннер
12 апр 2025
23:53

    Leapmotor импорти нега чеклангани маълум қилинди: “БМТ белгилаган хавфсизлик талабларига жавоб бермайди”

    Ўзбекистонда Leapmotor енгил автомобилларини сертификатлаш вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар юзасидан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси изоҳ берди.

    Маълум қилинишича, яқинда лабораторияда Хитойнинг Leapmotor компаниясига тегишли C16 русумли автомобиль синовдан ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу автомобиль халқаро стандартларга, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермайди (белгиланган меъёрдан 16 баравар кўп).

    “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” ДМнинг синов лабораторияси томонидан 2025 йил 10 март куни СБ-0309-388/25-сонли синов баённомасига асосан УзТР.237-016:2017 стандарти, илова № 3, п.44 бўйича “Устуворлик ва ташқи электромагнит нурланишга бардошлилик (кенг полосали электромагнит шовқинлар)” талабларига номувофиқлик ҳолати аниқланган.

    Электромагнит мослашувчанлик – электрон қурилмалар ва тизимлар ўртасида электромагнит майдонлар таъсирини минималлаштириш учун ўтказиладиган муҳим синовдир. Бундай синовлар транспорт воситалари учун ҳам зарур, чунки электромагнит майдонларнинг автомобиль электрон тизимларига таъсири хавфсизликка жиддий таъсир қилиши мумкин.

    Бундан ташқари, электромагнит нурланишнинг инсон саломатлигига таъсири ҳам муҳим масала ҳисобланади. Тадқиқотларга кўра, юқори даражадаги электромагнит майдонлар организмга салбий таъсир кўрсатиши, жумладан, асаб тизими, юрак-қон томир тизими ва ҳатто саратон касалликлари хавфини ошириши мумкин.

    Шу сабабли автомобиль танлашда халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган маҳсулотларни афзал кўришни ҳамда автомобиль танлашда хавфсизлик меъёрларига риоя қилган ҳолда расмий дилерларга мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech