Унга кўра кўтариш қурилмаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва фойдаланишга қабул қилинмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, лифтда тегишли тартибда даврий синов ишлари амалга оширилмаган. Мазкур лифтга техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус ташкилот билан шартнома тузилмаган ҳамда лифтни соз ҳолатда сақлаш, уни бехатар ишлатиш бўйича жавобгар шахс тайинланмаган.
2020 йилда ишлаб чиқарилган, кўтариш оғирлиги 1 000 кг бўлган лифт қурилмасига белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатилмаганлиги сабабли шахта кабинаси эшикларининг контактлари бўшаб қолган. Ушбу лифт ҳаракатда вақтида кимдир лифтнинг ташқи эшикларини қўл ёрдамида очишга уринган.
Натижада хавфсизлик мосламаси ишга тушган ва лифт ўзини-ўзи тўхтатиш вазифасини бажара бошлаган.
Ўрганиш давомида лифт тушиб кетмагани, аксинча тегишли хавфсизлик қурилмаси ишга тушган ҳолда тўхтагани аниқланди. Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан лифтдаги камчиликларни бартараф этиш ва воқеа тафсилотларини чуқур ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган.
Лифтларда мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг август ойидан бошлаб Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан рўйхатга олинмаган лифт ускуналарини фойдаланишга қабул қилиш тўхтатилган.








