Лицей ўқувчилари суҳбат асосида ТДЮУга талабаликка қабул қилинади

    Таълим 25 феврал 2021 4551

    Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Хакимов университет қошидаги академик лицей ўқувчилари билан учрашди.

    Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ўқувчиларни юридик таълим жараёнига кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган учрашувда университетдаги таълим тизими, ТДЮУда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида маълумот берилди.

    Қайд этилганидек, айни пайтда университет томонидан ўқувчиларнинг соҳага оид билимини ошириш, уларнинг камида битта хорижий тилни ўзлаштириб чиқиши учун дарсларга юқори малакали педагогларни жалб этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, университетнинг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан академик лицейда дарс машғулотлари ўтказилмоқда.

    Учрашув давомида ТДЮУга талабаликка ва лицейга қабул жараёни ҳақида ҳам маълумот берилди.

    Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари университетга кириш тест синовларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари қабул қилинади. Бу жараёнда уларнинг чет тилларини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

    2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейга ўқувчиларни қабул қилишда “Тарих” фанидан имтиҳонлар “Ҳуқуқ” фани билан алмаштирилади.

    Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган учрашув чоғида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Иштирокчилар томонидан лицей фаолияти ва таълим жараёни такомиллаштириш борасида қатор таклифлар ўртага ташланди.

    Якунда академик лицейнинг аълочи ва жамоат ишларида фаол ўқувчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Тошкент давлат юридик университети
    Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates