“Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасини хусусийлаштириш жараёни шаффоф ўтказилмоқда

    Аввал хабар берилганидек, "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасини хусусийлаштириш жараёни доирасида талабгорлардан сотиб олиш нархи бўйича индикатив мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар  қадар қабул қилинди.

    Белгиланган муддатларда ушбу босқичда иштирок этган 13 нафар талабгордан 9 нафари мажбуриятга эга бўлмаган таклифларини хусусийлаштириш бўйича консультант KPMG халқаро компаниясига тақдим этган.

    KPMG томонидан талабгорлар таклифлари савдо жараёнининг ушбу босқичида белгиланган талабларга, жумладан, тўловга қобилиятлилик даражаси ўрганилди ва унинг тавсиясига асосан 6 нафар талабгорларни савдо жараёнларининг навбатдаги мажбуриятга эга бўлган (BO) таклифларни қабул қилиш босқичига ўтказилади.

    Келгусида, мазкур талабгорлар хусусийлаштириш жараёнларининг кейинги босқичларида иштирок этиш учун таклиф қилинади ҳамда уларга кейинги босқич жараёнлари тўғрисидаги KPMG томонидан жараён хати юборилади.

    Хусусийлаштириш жараёнларида келгусидаги ўз иштирокини тасдиқлаган талабгорларга халқаро маслаҳатчи томонидан тайёрланган компаниянинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти бўйича мустақил таҳлилий ҳисоботларларини ўз ичига олган виртуал ахборот хонасига кириш имконияти ҳамда меҳмонхонага ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органи билан учрашиш имконияти яратилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates